avatar
Куч
653.65
Рейтинг
+265.19

Xurshida Qodirova Qaxorovna

Мақолалар

Тадбиркорлик бугуннинг талаби

JizDPI
Илм-фан

Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўзининг иқтисодиётимиздаги ўта муҳим ва салмоқли ҳиссаси, роли ва таъсири, содда қилиб айтганда, бошқа ҳеч бир соҳа ва йўналиш ўрнини босолмайдиган катта аҳамияти билан давлат ва жамиятимиз ривожида алоҳида ўрин эгаллайди..”



Ноёб ҳайвонлар мавзусини янги педагогик технология асосида ташкил қилиш

JizDPI
Илм-фан

Экологиянинг давлат сиёсати даражасига кўтарилиши ва Давлатимиз раҳбариятининг бу борада узлуксиз равишда турли қарорлар қабул қилинаётганлиги таълим муассасалари ҳодимлари олдига ёш авлоднинг онгида экологик онгини шакллантириш ва уни ривожлантириш борасида тинимсиз изланиш масалаларини қўяди. Бинобарин, биология дарсларида экологик онгни шакллантириш ва уни ривожлантиришда дарсларга янги педагогик технологияларни қўлламай туриб бу масалаларга ижобий ёндашиб бўлмайди. Чунки, ҳозирда ёшларимиз турли оммавий-ахборот воситалари қуршовида улғаймоқдалар. Улар тарбияси ва онгида тез суратда ахборотни қабул қилиш ва алмашиниш имкониятлари кенгайиб бормоқда. Ёшлармизнинг ушбу машғулотларидан фарқли равишда қизиқарли ва мазмунли дарслар ташкил этилмаса кўзда тутилган натижаларга эришиш мушкул бўлиб қолади.



Оилада меҳнатсеварликни тарбиялашда кашта тикишнинг аҳамияти

JizDPI
Илм-фан

Меҳнат инсон ҳаёти учун, унинг фаровон турмуш кечириши учун ҳамиша асос бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Меҳнат ижтимоий тараққиётнинг манбаи, барча моддий ва маънавий эҳтиёжларни қондиришнинг асосий шарт-шароитидир, шу билан бирга инсон ҳаётий фаолиятининг асосий шаклидир, киши ҳаётининг мазмуни ва ҳар бир жамият аъзосининг вазифаси, шахс тараққиётининг асосидир. Меҳнат қадимдан жамиятнинг ахлоқий принципи ҳисобланиб келинган.



Қорахитойлар ва уларнинг Мовароуннаҳрдаги ҳукмронлиги

JizDPI
Илм-фан

Ўрта Осиё ҳудудига турли тарихий даврларда шимолдан ва шарқдан кўплаб кўчманчи уруғ ва қабилалар кириб келган. Бу миграция жараёнларининг биринчи сабаби кўчманчиларнинг бой ўтроқ вилоятларга бўлган қизиқиши бўлса, иккинчи асосий сабаби кўчманчи қабилалар аҳолисининг кўпайиши ва чорва учун яйловларга бўлган талабнинг ортиши сабаб бўлган. Қабилалар ўртасидаги ўзаро урушларда мағлуб бўлганлари бошқа худудга кўчиб кетишга мажбур бўлган. Ана шундай қабилалардан бири дастлаб киданлар номи билан Муғулистон ва шимолий Хитой ерларида кўчиб юрган, ХII асрнинг I ярмида Шарқий Туркистон ва Мовароуннаҳрга кириб келиб ўз ҳукмронлигини ўрнатган қорахитойлардир.



Болаларни мактабга тайёрлашда психологик ташхис қилишнинг илмий асослари

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонунининг 11–моддасида “Бола шахсини соғлом ва етук мактабда ўқишга тайёрланган тарзда шакллантириш мақсади” таъкидланади ва уларни 1-синфга 6-7 ёшдан қабул қилишнинг жорий этилиши — болаларнинг мактабдаги таълимга тайёргарлик даражаси ва сифатини аниқлаш ҳамда назорат қилиш масаласини кун тартибига долзарб қилиб қўйди.



Ўзбекистон аёлни қадрлаган юрт

JizDPI
Илм-фан

Инсоният тарихи шундан гувоҳлик берадики, минг йиллар давомида ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маьнавий баркамоллиги аёлларга  бўлган муносабат билан белгиланади. Айниқса, аёлларга шарқона эҳтиром ва  эьзоз биз учун ибратли меросдир. Кўҳна шарқда аёл доимо эьзозу эьтиборда  бўлиб, унинг оналик мартабаси, шаьнини ҳимоя қилиш орият мезони саналган.  Шунингдек, кўнгил фариштаси, хонадонимиз чироғи, оила тасаввурида азал-азалдан эзгулик ва фидоийлик, нафосат ва латофат, муҳаббат ва садоқат  тимсоли сифатида яратганнинг тенгсиз мўжизаси ҳисобланган. Муҳтарам  юртбошимиз И.А.Каримов таьбири билан айтганда “Бизнинг аёлларга  муносабатимиз, ҳеч шубҳасиз ана шундай юксак мезонлар негизида камол  топган бўлиб, аёл зотига беқиёс ҳурмат ва эҳтиром намунасини бошқалар балки  биздан ўрганиши керакдир” деб янглишмаганлар ва бу фикрлари билан юртимиз аёлларига бўлган ҳурматини ҳам билдириб ўтадилар.



Пиратство в древности

JizDPI
Илм-фан

Откуда и когда пришли к нам пираты, неизвестно. Мы знаем о них только по книжкам сказок и авантюрным фильмам. Известно лишь то, что многочисленные торговые суда, везущие немыслимые богатства, были лакомым кусочком для любителей наживы. С появлением торговых путей и караванов, появились и пираты. Торговые пути, пролегающие вдоль берегов, не позволяли судам уходить далеко от берегов. Следовательно, можно сказать, что первыми пиратами были местные жители, чьи поселения находились вблизи торговых путей. Также стоит заметить, что на этих же маршрутах находились и всевозможные гавани и бухты, которые в своих недрах прятали пиратские корабли. Там же пираты латали свои корабли, запасались едой и питьем. И через некоторое время в этих местах появлялось скоромное поселение, которое вскоре превращалось в настоящий прибрежный город. Вообще, пираты – это чаще всего далеко не представители интеллектуальной элиты, скорее наоборот – это отбросы общества, отпетые хулиганы и головорезы, многие пираты умышлено работали на некоторые государства.



"Ўткан кунлар" Бегойимлари ҳақида ёҳуд Муҳаммад Юсуфнинг “Зайнаб қўшиғи” шеърини ўқиб...

JizDPI
Илм-фан

Биз "Ўткан кунлар" романини мутолаа қилганимизда, албатта, унинг қаҳрамонларини салбий, ижобий ёки умуман мураккаб образларга ажратамиз. "Ўткан кунлар" дунёга келиб, китобхонлар томонидан мутолаа қилина бошланганидан то ҳозирги кунгача кўпчилик томонидан Зайнаб салбий қаҳрамон саналиб келинади. Зайнаб ғофил банда эди. У ўз ҳис-туйғулари олдида ғофил, авом эди. Унинг ғофиллиги ҳамма нарсадан норози-ю, шу ўз норозилигини ошкор этишга ожизлиги, аниқ фикрга эга эмаслиги, беқарорлигида эди. Зайнабнинг ана шу ғофиллиги атрофдагиларга, ҳатто ўзига ҳам катта бахтсизлик олиб келишини кўрамиз. Аммо шоир Муҳаммад Юсуф ўз ижодида ушбу қаҳрамонлар қалб кечинмаларини бошқачароқ юсинда чуқур, теран ифодалаб берган. Шоир Зайнабни биз каби айблашга шошилмайди. Унинг қилмишлари оқибатини эмас, кўпроқ сабабини таҳлил қилади. Шоир наздида Зайнаб ҳам бир оилани бахтиёр қилишга қодир аёл эди. Унинг ҳам ҳаётда севишга ҳаққи, севилиш ҳуқуқи бор эди. Тўғри, у Отабекни Кумуш каби кўриб севиб қолмаган бўлсада, унинг остонасига бир дунё орзулар билан қадам қўйган эди. Зайнаб Отабекни ўзича, ўз кўнгли, ўз фаҳму-фаросатича, ўз дунёсича севди. Бу ҳам севги, Зайнабнинг даҳлсиз севгиси эди-да. Зайнаб ҳамма нарсага кўникувчан қиз. Ўз ота-онаси Тошкентнинг энг олди хонадонига иккинчи хотин қилиб бўлса-да, қизларини узатишдек орзуси ҳаёлида отилган палахмон тоши эди, холос. Зайнаб Отабек сингари ота-она орзуси қурбонларидан бири бўлади. Зайнаб-Отабек-Кумуш севги учлигида азалий ва абадий формулага биноан ҳар қандай ҳолатда ҳам Зайнаб ортиқчалиги кўзга ташланаверади. Илгари бошқа-бошқа юртларда, бир-бирларидан узоқда бўлганликлари учун ҳам у қадар куймаётган кундошларни Кумушбибининг Тошкентда қолиши нақ дўзах оловига ташлади, негаки икки душман тарафининг бир макон, бир замондаги яқинлашуви зиддиятнинг, конфликтнинг кучли тус олишига олиб келди. Бу ҳолат Зайнаб тилидан Муҳаммад Юсуфнинг шеърий мисраларида шундай ифодаланади.



Ҳиндистон Адмирали Васко Да Гамма

JizDPI
Илм-фан

Васко да Гамма (Vasco da Gamma) (1469 [Синиш ш.]-1524 [Кочин ш.]), кейинчалик граф Видигейра унвонига сазовор бўлган машҳур денгизчи ва сайёҳ. У XV-XVI-асрларда Европанинг денгиз ва океанларга чиқиш ва ўрганиш маркази деб тан олинган Португалияда 1469 йили зодагонлар оиласида туғилган. Отаси Иштеван да Гамма Силвиш шаҳрини суди ва кейинчалик шаҳар ҳокими бўлган. Васко ёшлигиданоқ ҳарбий ҳаракатларда фаол қатнашиб ўзини тажрибали, мард ва жасур жангчи эканлигини кўрсатган. Ёшлик давридан бошлаб кема ва одамларни бошқара оладиган қўрқмас ва эҳтиёткор денгизчи сифатида ном чиқарган. Умуман олганда да Гаммалар оиласи ўша даврдаги Португалия сиёсий ҳаётида фаол иштирок этган. Васко да Гамма яшаган уй ҳозиргача сақланиб қолган.



Оила муқаддас

JizDPI
Илм-фан

Оила муқаддас маво


Меҳрдан чечак унар


Ўзбегимнинг удумида


Оиласиз инсон сўнар.


Соғлиқ тилаб барчага


 Шифокор бўлган отам


Элнинг тинчлигин ўйлаб


 Маҳалла кезар онам


Оиламизда мен акам 


 Икки синглим,  бир опам.


 Дастурхон атрофида,


Оиламиз бўлар кўркам.

Назари ибрат маҳсуллари

JizDPI
Илм-фан

 


Анор доналари катталаша бошлади; уларнинг рангига ранг, таъмига таъм қўшилди. Улар катталашган сари сиқилишиб, бир-биридан безиб қолдилар.


Доналар анорни ёриб чиқиб кетмоқчи бўлдилар...


Анор ёрилгач улар узоқ яшай олмадилар.



“Хотирам синиқлари” ёхуд ижодкор иқрори

JizDPI
Илм-фан

 Халқимиз ўз тарихи давомида жуда кўп урушларни кўрган. Шу сабабли тилакларда “тинчлик” сўзи қайта-қайта такрорланиб туради. Инсониятнинг ўтмишига назар ташласак, халқларнинг озодлик учун кураши кўп ҳолларда узоқ вақт қонли кечганлигини кўрамиз. Албатта, бизнинг истиқлолга эришишимиз ҳам осон бўлмади. Халқимиз ўз мустақиллиги йўлида турли шаклларда узоқ йиллар мардонавор кураш олиб борди. Бу курашлар, истиқлол ҳақидаги орзу-умидлар адабиётимизда ҳам турли кўринишларда намоён бўлган.